“Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги таҳрирдаги Низом асосида “Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш тадбири ўтказилмоқда. Бугунги кунда 30 дан ортиқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларида тадбирлар ўтказилди. Худди шундай “Ўз касбининг моҳир эгалари” тақдирлаш тадбири вилоят “Ўлкашунослик” музейининг “Ш.Рашидов”, “Х.Олимжон”, “Зулфия” бўлимларида ўтказилди. Тадбирда ўз касбига бўлган фидоийлиги ва ижодкорлиги ҳамда “Устоз-шогирд” тизими асосида ёш мутахассисларга уларнинг касбий маҳоратини оширишда ўрнак бўлаётган ходимлар иштирок этдилар. Улар ўз чиқишларда йиллар давомида ёш авлодни миллий руҳда тарбиялашда, ўз ватанларига бўлган муҳаббатларини акс эттириш ҳамда вилоят тарихини ўрганиш борасида тайёрлаган фотоальбомлари ва видеороликлардан фойдаланган ҳолда касб маҳоратларини намойиш этдилар. Тадбир иштирокчилари туризм ва экотуризмни ривожлантиришда вилоят миқёсида олиб бораётган ишларини намойиш этдилар. Танлов иштирокчиларидан “Ш.Рашидов” бўлими тушунтирувчиси Тошниёзова Гулноза ғолиб деб топилди. Тадбирда фаол иштирок этган ҳамда ғолиб деб топилган ходимлар шаҳар касаба уюшма Кенгаши дипломлари ва музей маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: