Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги байрами арафасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Галлаорол туман кенгаши, хотин-кизлар қўмитаси ва “Болалар ва ўсмирлар спорт мктаби” ҳамкорликда ташкил этган вилоят очиқ биринчилигида 6-12 ёшли қизлар гимнастиканинг Арқонча, Ҳалқа, Капток, Лента турлари бўйича якка ва жамоавий мусобақаларида баҳс олиб бордилар.
Ёш қизларни соғлом ва ақлли бўлиб улғайишлари, спорт машғулотларига бўлган қизиқиш ва иштиёқларини янада оширишни мақсад қилиб қўйилган ушбу мусобақаларда вилоятнинг 6 та туманидан 100 нафарга яқин қизлар иштирок этишди.
Мусобақа якунлари бўйича умумий жамоа ҳисобида Жиззах шаҳри 1-уринни, Галлаорол тумани 2-уринни ва Зарбдор тумани вакилалари 3-уринни эгалладилар ва касаба уюшмалари туман кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: