Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нусратулло Пардаев Зомин ва Янгиобод туманлари ҳокимликларида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувларда туманлар Кенгашларининг фаолияти намунали ташкил этилиши бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, туман Кенгаши депутатларининг доимий равишда фаолият кўрсатишлари учун шароит яратиб берилиши, доимий комиссияларнинг ишини ташкил этиш тўғрисида суҳбатлашилди.
Шунингдек, Мухтарам Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида депутатларга мурожаат қилиб, сайловолди учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарурлиги, акс холда ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмайди деган сўзларини эслатиб ўтди. Хар бир депутат ўз ишига ниҳоятда катта масъулият билан янгича ёндашиши юзасидан тавсиялар берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: