2021 йилнинг 01 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Жиззах Педогогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида институтнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Очилов, профессор ўқитувчилари, касаба уюшмаси фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Ташкил этилган “Тарғибот тадбири”да Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори И,Жабборов ва меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Нуруллаевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун, моҳияти Жиззах Давлат Педогогика институти профессор ўқитувчилари ва талаба ёшларига ўқиб эшиттирилди ва Мурожаатноманинг асосий тушунчалари бўйича видео ролик намойиш этилди.
“Тарғибот тадбири”да Ватанимиз келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир тармоғи эътибордан четда қолмаганлиги, Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлиги эътироф этилди.
Айниқса, Мурожаатномадаги Мўҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг “Жимиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим” деган сўзларини эштган тадбир иштирокчиларинг кўзида ўқитувчи касбида ишлаётганлигидан ва уларга билдирилган бундай эҳтиромдан кўнглилари тоғдек кўтарилиб, ўзларининг олиб бораётган ишларига садоқат билан ёндошиб ишларини давом эттиришлари яққол намоён бўлди.
Тадбир якунида муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Жиззах Давлат Педогогика институтининг барча проофессор ўқитувчи ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, ёшлар бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.
Ундан ташқари ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя0 қилиниши, муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилиши ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.
Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фраоллигида ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: