Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 20 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 9-153 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган дастурда белгиланган тадбирларга асосан шу йилнинг 27 август куни мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идораларининг оилалари Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига таклиф қилинди.
Вилоят касаба уюшмалари фаоллари иштирокида 5 нафар хизмат вазифасини бажариш вақтида жонини фидо қилган харбий хизматчиларнинг оилаларини давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами билан табриклаб, Федерация Кенгашининг беш юз минг сўмлик моддий ёрдами топширилди.
Шунингдек, шу куни Бахмал ва Ғаллаорол туманларида истиқомат қилувчи 3 нафар хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан хабар олиниб, Федерация Кенгашининг моддий ёрдами манзилли етказиб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: