Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилоят бўлими Кенгаши ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан жорий йилнинг 18 август куни 50 нафар кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийларининг Тошкент шахрига саёхати уюштирилди.
Улар қадимий ва новқирон Тошкент шахрига саёҳат давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бениҳоя катта ўзгаришлари билан танишдилар. Миллатимизниг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлмиш Зангиота зиёратгоҳи мажмуасида Занги ота, Анбар Биби ва Ҳаким отанинг мақбаралари ҳамда масжид катта таасурот қолдирди.
Сайёҳлар Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюриб, VII асрда нашр этилган ноёб Қуронни зиёрат қилиш, бетакрор ва гўзал Минор масжидини кўриш имконига эга бўлишди.
Шунингдек, фахрийларимиз “Шарқ дурдонаси” деб таъриф берилган Тошкент шахрида мустақиллик йилларида барпо этилган иншоатларни, кенг ва равон кўчаларини томоша қилиб завқландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: