Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Янги йилда болалар билан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари ҳамда 5 та муҳим ташаббуси доирасида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавий онгини юксалтириш, ижодий қобилияти ва салоҳиятини юзага чиқариш, миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида улғайтириш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда бир қатор тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.

Шу жумладан жорий йилнинг 27-декабр куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ташаббуси билан Жиззах шаҳри, Арнасой, Ш.Рашидов, Пахтакор, Фориш туманларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандлари учун янги йил арафасида дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қўғирчоқ театр спектаклари ташкил этилди.

1500 нафарга яқин болажонларни ҳурсанд этган мазкур тадбирда қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги концерт томошаларидан ташқари бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган куй-қўшиқлар куйланди. Бу каби тадбирлар ёшларни Она-Ватанга муҳаббат ва эзгулик руҳида тарбиялаш, миллий маънавиятимизни, маданиятимизни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.

Фото лавҳалар:

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!