Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш бўйича қабул қилинган тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг январь-февраль ойларида шаҳар ва туманларда, туман (шаҳар) ташкилотлари, маҳалла фуқаро йиғинлари раҳбарлари мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги иш берувчилар вакиллари иштириокида Қонун тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунга асосан Қонун тарғиботини ўтказиш барча туман ҳокимликлари билан келишиб олинди.
Ушбу мақсадларда 2020 йилнинг 22 январь куни Жиззах давлат педогогика институтида ва 23 январь куни Зомин туман ҳокимлигида, тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Тарғибот тадбирларида Жиззах Давлат педогогика институти профессор ўқитувчилари, талаба ёшлар, Зомин туман ҳокимлиги мажлислар залида, Зомин туман ҳокими ўринбосари, тармоқ туман кенгаши раислари, йирик бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, ижтимоий ҳамкорлар, адлия, молия, соғлиқни сақлаш, солиқ, статистика бўлимлари, туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди. Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари мавзуга оид маърузалар билан қатнашдилар.
Маърузачилар томонидан қонуннинг айни пайтдаги долзарблиги ва аҳамияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларининг ўрни, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари учун белгиланган имкониятлар, ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, касаба уюшмаларининг инспекцияларини тузиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирлар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари фаол иштирок этдилар. Тадбирларда 140 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар қатнашдилар.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: