Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«ЁШЛАР КУНИДА» ЁШ КАСБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ!

Сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга саналардан бири “30 июн – Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда байрам сифатида нишонланиши ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши ижроия қўмитаси қарорига асосан “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Жиззах вилоятида мазкур сана доирасида бирқанча тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида вилоятдаги йирик корҳона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёш касаба уюшма фаоллари, касаба уюшмалари ишидаги фаоллиги, меҳнат жамоасидаги фидокорона меҳнатлари, ташаббускорлиги ва шижоати учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ва китоблар жамламаси билан рағбатландилар.

Шу жумладан 11 йиллик меҳнат стажига эга “Норқозоқ ота” фермер хўжалиги раиси ёш фермер Қодиров Сирож 2010 йилда иш фаолиятини бошлаган. Унинг 99.1 га ер майдони мавжуд бўлиб, иш фаолияти давомида ғалла ва пахта режасини мунтазам бажариб келмоқда. 2018 йилда касаба уюшмалари “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови вилоят босқичида “Энг фаол ёш фермер” номинациясида фахрли 2-ўринни эгаллади. У ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб, беминнат кўмагини бериб келмоқда.

2014 йилда Самарқанд Давлат Тиббиёт институтини даволаш иши мутахассислигини тугатиб, 2014-2016 йиллар давомида Тошкент тиббиёт академиясига кардиология йўналиши бўйича клиник ординатурада тахсил олган Абдурахманов Санжар эса, 2016 йилдан хозирги кунга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида кардиолог шифокор вазифасида фаолият юритиб келмокда.

У ўз билими ва куч ғайратини аҳолини соғлигини ҳамда вилоят туманларида аҳолига кўрсатилаётган кардиологик хизматини яхшилашга, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга, соғликни сақлаш тизимини ислох қилиш каби ишларни амалга оширишга сафарбар қилиб келмоқда.

 

Педагогик фаолияти давомида касбий соҳасининг ҳақиқий эгаси эканлиги ҳамда дарс машғулотларини юқори савияда олиб бориши, педагогик фаолиятидан, мутахассислигидан келиб чиқиб замонавий ахборот технологияларини дарсларда қўллай олиши ва талабаларни фанга қизиктириши билан алоҳида эътибор қозонган Дилафруз Мурадова, кафедрада ўқитиладиган фанлардан ишчи ўқув дастурлари, инновацион таълим технологияларга асосланган бир қатор ўқув-услубий мажмуалар, ўқув ва услубий қўлланмалар яратган.

Бундан ташқари “Юкори нитрилларнинг каталитик синтези” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва кимё фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олди. 2021 йил 30 январда Олий аттестация комиссиясининг қарорига биноан доцент илмий унвонини олди.

Вилоятимиздан бугунги кунда шу каби ташаббускор, ижодкор ва фаол ёшларни кўплаб мисол келтиришимиз мумкин.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!