Мамлакатимиз ривожи, кучи-қудрати ва салоҳиятида ёшларнинг ўзига хос ўрни бор. Шу сабабдан бугунги кунда Ўзбекистонда маънавий баркамол авлодни шакллантириш умуммиллий ва умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб турибди. Бу борада Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари Ёшлар бирлашмаси томонидан Жиззах давлат педагогика институтида ёш ҳодимлар ва талабаларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш вa ҳуқуқий иммунитетини ошириш мақсадида улар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Маъруф Абдурахмонов ҳамда юридик бўлим етакчи мутахассиси Сухробжон Нуриллаев, Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитаси раиси Дилшод Очилов, Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармаси кичик бизнес бўлими мутахассиси Сахоб Эсанов, Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш бўлими мутахассиси Акбар Файзиев ва институт ўқитувчилари сўзга чиқиб, ўзларининг фаолиятига доир ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бугунги кунда ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар билан ўртоқлашишди ҳамда, ёшларни ўйлантираётган ҳаётий ва касбий муаммолар, шунингдек, ёшлардан келиб тушаётган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фаол ёшларга касаба уюшмалари стипендиясини таъсис этиш ва санаторийларга бепул йўлланмалар ажратиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Шунга асосан жамоат ишларида ва ўқиш жараёнида фаол қатнашгани учун Жиззах давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим факултети Бошланғич таълим йўналиши 2-босқич 201-гуруҳ талабаси Жуманова Дилафруз Мамасолиевнага касаба уюшмалари стипендияси тайинланди. Жиззах Политехника институти “Электромеханика ва радиоэлектроника” факултети, Метрология йўналиши 1-босқич 332-17 гуруҳ талабаси Каримов Ислом Комиловичга санаторийга бепул йўлланмалар ажратилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: