Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг режа жадвалига асосан жорий йилнинг 5 июл куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунларига бағишлаб амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев, Ўзбекистон Қахрамони П.Зиётов, ижтимоий хамкор ташкилотлар вилоят хотин қизлар қўмитаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси рахбарлари маърузалари билан чиқдилар.
Форум секцияларида иштирок этган вилоят қатнашчилари Президентимиз мухтарам Шавкат Мирзиёевнинг бевосита рахбарлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамалакатимизнинг янги тараққиёт босқичини бошлаб бердиганлигини таъкидлаб ўтиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Форумида қабул қилинган “Кўмаклашиш Дастури” ни қўлаб –қуватлаб, дастурда белгиланган тадбирлар ва касаба уюшмалари олдига қўйилган улуғвор мақсадларнинг мазмун-моҳиятини ҳар-бир касаба уюшма аъзосига етказиш ва унда кўзда тутилган вазифаларни рўёбга чиқаришда фаол иштирок этишга чақирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: