Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Қашқабулоқ ҚФЙ, Қорағўйли қишлоғида яшовчи фуқаро Курбанов Қирғизбой “Даштобод пахта тозалаш” АЖда чилангар (слесарь) лавозимида 1989 йилдан ишлаб келган ва 1989 йилнинг 9 октябрь куни содир бўлган бахтсиз ходиса оқибатида оғир тан жарохати олган. Бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилган ва иш берувчи томонидан тасдиқланиб, “Даштобод пахта тозалаш” АЖ томонидан ҳисобга олинган. Ғаллаорол туманлараро 28-сонли ТМЭКнинг 2015 йил 03 декабрдаги №0002066 сонли хулосасида ногиронлик гуруҳи II-чи, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси фоизда 70% муддатсиз қилиб белгиланган. “Даштобод пахта тозалаш” АЖ иш берувчиси Курбанов Қирғизбойга ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига етказилган зарар пулларини 2020 йилнинг март ойидан 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар тўламаётганлиги сабабли ушбу зарар пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ариза билан мурожжат қилган.
Ариза Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, “Даштобод пахта тозалаш” АЖ Курбанов Қирғизбойдан 2020 йилнинг март ойидан 2020 йилнинг 1 сентябригача жами соғлиғига етказилган зарар пулларидан қарздорлиги 3906408 (уч миллион тўққиз юз олти минг тўрт юз саккиз) сўмни ташкил қилиши аниқланди.
Ушбу соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб бериш бўйича “Даштобод пахта тозалаш” АЖ иш берувчисига 2020 йилнинг 19 сентябрь куни №01-07/1024 сонли тақдимнома киритилди.
“Даштобод пахта тозалаш” АЖ иш берувчисининг 2020 йил 28 сентябрь кунги №158 сонли жавоб хатида тақдимномадаги талаблар бажарилмаганлиги сабабли низони суд тартибида кўриб чиқишлик учун жабрланувчи Курбанов Қирғизбойнинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига даъво аризаси киритди.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2020 йилнинг 13 ноябрь куни ишни кўриб чиқиб, “Даштобод пахта тозалаш” АЖдан Курбанов Қирғизбой фойдасига 4 398 860 (тўрт миллион уч юз тўқсон саккиз минг саккиз юз олтмиш) сўм соғлиғига етказилган зарар пуллари ҳамда 4 000 000 (тўрт миллион) сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида Ҳал қилув қарорини чиқарди ва зарар пуллари ундириб берилди.
Касаба уюшмасининг аралашуви билан фуқаро Курбанов Қирғизбойнинг ҳуқуқий манфаатлари химоя қилинди ва етказилган зарар ҳамда маънавий зарар пуллари ундириб беришга эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: