Янги йил байрами арафасида бирлашма Кенгаши ходимлари Жиззах шаҳрининг “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғинида саккизта ёрдамга муҳтож, ногирон ва ёлғиз қариялари бор оилалар хонадонларида бўлишди. Эхтиёжманд, кам таъминланган Терентева Лариса, Тошмуродов Камол, Шарипов Ўктам, Тошниёзова Фарида, Назаров Азиз, Пилов Николай, Жўраева Роба, Тошбекова Ханифалар оилаларини Федерация ҳамда бирлашма Кенгашлари номидан кириб келаётган Янги йил байрами билан тадриклаб, уларнинг ҳар бирига 10 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари топширилди.
Кекса отахонлар Назаров Азиз бобо, Шарипов Ўктам боболар Мамлакатимиздаги тинч ва асоишта хаёт, кесалар , эхтиёжманд оилалар ва ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан бенихоят хурсанд бўлишиб, ўз фикрларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: