Меҳнаткашларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, улар ўртасида бадиий ҳаваскорликни ривожлантириш, юрт ободлиги ва фаровонлигини, истиқлолимизга шукроналик туйғуларини мадҳ этувчи иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ҳаваскор санъаткорларнинг ижодини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 23 июнь куни “Санъатим сенга, обод юртим!” бадиий ҳаваскорлик ижодиёти бўйича кўрик-танлов ўтказилди.
Жиззах шахри Санъат коллежининг байрамона безатилган концерт залида бўлиб ўтган ушбу кўрик-танловда 12 туман ва шахардан 96 нафар иштирокчилар анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, рақс ва чолғу йўналишлари бўйича ўз санъатларини намоиш этдилар.
Танлов ғолиблари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Маданий-маърифий ва
спорт ишлари бўлими
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: