“3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганлигининг 85 йиллиги муносабати билан 2017 йил 2 декабрь куни Жиззах шахридаги “Наврўз” тантаналар мажмуасида вилоятнинг туман ва шахарларидан таклиф этилган 180 нафар Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун маданий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилотчилигида ўтказилган ушбу тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари рахбарлари, ҳомий ташкилотлар, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими ходимлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Жиззах вилоят бўлими раиси Исмат Ғаппоров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, ҳомий корхоналар вакиллари сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” ҳамда яқинлашиб келаётган “Ўзбекистон Конституциясининг 25-йиллиги” байрамлари билан қизғин табриклашди. Байрам тадбирида ҳомий ташкилотларининг эсдалик совғалари топширилди ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган концертда таниқли санъаткорлар билан бир қаторда Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлимининг иқтидорли аъзолари чиқишлари намоиш этилиб, тадбир қатнашчиларининг гулдурос қарсак ва олқишларига сазовор бўлишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: