Жорий йилнинг 25 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари Мудофаа вазирлиги тизимида мустақиллик йилларида ўз хизмат вазифасини ўташ вақтида фожиали ҳалок бўлган икки нафар ҳарбий хизматчилар оилаларида бўлишди.
Подполковник Кенжаев Самандар Зарифович ва капитан Баймуратов Зафар Рахимовичлар хотиралари ёдга олинди, оила аъзоларининг соғликлари, яшаш шароитлари, фарзандларининг ўқув йилига тайёргарлиги тўғрисида суҳбат қилинди.
Шундан сўнг ташриф буюрган бирлашма Кенгаши ходимлари Мустақиллик байрами муносабати билан ҳарбийлар оила аъзоларига касаба уюшмаларининг 500.0 минг сўмдан моддий ёрдам пулларини топширишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: