2019 йил 18-октябрь куни Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактабда “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари ижодий жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга вилоятнинг таниқли олимлари, шоирлари, меҳнат фахрийлари, Ўзбекистон Қахрамони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб рахбарияти, ўқитувчи ва фаол ўқувчилари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аппарати масъул ходимлари, тармоқ бўйича Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоятдаги йирик корхона, ташкилот, муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари раислари таклиф этилди.Тадбир Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди. Сўнгра иштирокчилар Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейига саёҳат қилишди.
Тадбирнинг асосий қисми Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактабда ўтказилди, бунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ижодий жамоаси вакиллари, ҳусусан газетанинг бош муҳаррири Эрматов Хусан Тохирович қатнашди ва “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг мазмун-мундарижасини янада яхшилаш, нашрни ўз ўқувчиларига етказиб бериш, газеталар аудиториясини янада кенгайтириш, унинг севимли ва ўқимишли бўлиши учун яна нималар қилиш мумкинлиги юзасидан маъруза қилди.Тадбирда сўзга чиққан меҳнат фахрийлари, олимлар, касаба уюшмалари фаоллари, касаба уюшмалари нашрларининг ишончли ва тезкор ахборот олиш борасидаги, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатлар берилиши, касаба уюшмаларининг ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимояси борасидаги фаолиятларини ижобий баҳолаб, бу борада айниқса сўнги йилларда мазкур нашрларнинг нуфузи, сифат ва самарадорлиги янада ошиб бораётганлигини маълум қилдилар, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ижодий жамоаси фаолиятига мувофаққиятлар тиладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: