Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят Бахмал туманидаги 23241-рақамли ҳарбий қисмда маданий тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 28 декабр куни Бахмал туманининг тоғли ҳудудида жойлашган 23241-рақамли ҳарбий қисмда ўтказилган байрамолди тадбирида ҳарбий қисмларнинг офицер, сержант ва аскарлари, уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Ҳарбий қисмнинг кенг ва ёруғ залида ўрнатилган катта янги йил арчаси атрофида харбий қисм хизматчилари, аскарлари, харбий хизматчилар оилалари ва болажонлар иштироқида концерт дастури намоиш этилди. Айниқса, моҳир педагог-мураббийлар ёрдамида жажжи болажонлар, харбий хизматчилар ва аскарлар томонидан тайёрланган ва ижро этилган шеърлар, қўшиқлар, пантомималар иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.

“Касаба уюшмалари-харбийларга” ва “Касаба уюшмалари- болаларга” акциялари доирасида “Қорбобо” ва “Қорқиз” иштирокида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан харбий қисм харбий хизматчиларининг 200 нафар фарзандларига Янги йил совғалари топширилди.

Байрам тадбирига таклиф этилган вилоят Қўғирчоқлар театри артистлари намойиш этган “Қўғирчоқлар концерти” тадбир қатнашчиларининг гулдурос қарсак ва олқишларига сазовор бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!