Ўзбекистон Симпозиумлар саройида касаба уюшмалари томонидан ўтказилган Форум “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган ўрнини барча даражадаги касаба уюшма ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшма аъзосига етказиш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Jizzax Textile” хорижий корхонасида жорий йилнинг 07 август куни амалий семинар ўтказилди.
Ушбу ўтказилган амалий семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 31.07.2017 йилдаги №8-20 “с” сонли раёсат қарорига асосан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун моҳиятига бағишлаб ўтказилди.
Семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Т.Бозоров, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов, Жиззах вилоят тармоқ масъул ташкилотчиси М.Қулбоев ҳамда корхона маъмуриятидан ходимлар иштирок этишди.
Ушбу ўтказилган амалий семинар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун моҳиятига ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш нафақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг балки касаба уюшмалари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши бўлиб ҳисобланади.
Ҳаракатлар стратегияси ҳар бир фуқаро учун ёрқин келажакни ўзида акс эттирувчи, яъни Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти таъбири билан айтганда, “Келажаги буюк Ўзбекистон”нинг йўл харитаси ҳисобланади.
Семинар сўнгида қатнашчилар томонидан берилган саволларга иштирокчилар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди. Ушбу семинар вилоят телевиденияси орқали ёритиш 08.08.2017 йил куни кечки дастурлар орқали намойиши режалаштирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: