2017 йилнинг 20 ноябр куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигига оид чора-тадбирларни кучайтириб бориш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 3 октябр №8-73 “с” сонли “Ёнғин профилактикаси кунларини ўтқазиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги раёсат қароридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида барча ходимлар иштирокида ёнғиннинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика куни ўтқазилди.
Ёнғинни олдини олиш профилактика кунида “Ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари” бирламчи ўт ўчириш воситаларига нималар кириши яъни: ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш қутиси, ёнғин тахтаси, ушбу ўт ўчириш воситалари ёнғинни дастлабки содир ибўлган пайтда, ёнғин ўчоқларининг кенгаймаган пайтида бартараф этиш учун мўлжалланганлигини, ўт ўчириш воситаларини бошқа мақсадларда ишлатиш қатъиян ман этилишини, ўт ўчиргичлар турлари: ОП русумли(кукунли) ўт ўчиргичлар: ОП-3,ОП-4,ОП-6,ОП-9, ОУ русумли (углекислота) ўт ўчиргичлар ОУ-3,ОУ-5, ОУ-25 ва х.к. борлиги ҳақида гапирилиб, ходимларга ҳозирда бирлашма Кенгаши биносида ОП-3 русумли ўт ўчириш воситаси борлигини ва уларнинг ишлаш принципларини кўрсатиб, ўт ўчиргични ишлаш вақти мос равишда 5-12 сек, кукун чиқиш масофаси 3-4м бўлишлигини кўргазмали қилиб тушунтирилди. Ундан ташқари хонада ёки бинода ёнғин чиққанда қилинадиган ҳаракатлар, ёнғин хабаргохлари, навбатчилар хизмати ҳақида гапирилиб, иш жойида ёнғин чиққан бўлса, биринчи навбатда токни умумий электр тармоғидан узиш кераклигини, ёнғин хавфсизлиги хизмати 001 га қўғироқ қилишини, хабаргохлар навбатчи пултга уланганлигини, ҳар бир хона, йўлак, файеларда тутундан ёки иссиқликдан огох этувчи техник воситалар ёнғин хабаргохлари мавжудлиги ва уларниг вазифалари яна бир бор тушунтирилди.
Ёнғинни олдини олиш профилактикаси кунида бирлашманинг барча ходимлари фаол иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: