2016 йил 4 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши III-мажлиси ва раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари хамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
Бирлашма кенгашининг III- мажлисида: Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаолиятининг 2016 йил I-ярим йиллиги якунлари бўйича маърузалар тингланди.
Шунингдек, бирлашма кенгашининг раёсат йиғилишида” Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши молия бўлимининг 2016 йил учун мўлжалланган иш режасига асосан Агросаноат мажмуи ходимлари туман касаба уюшма кенгашлари ва йирик бошлангич ташкилотларда молиявий интизомига риоя этилиши хакида”ги қарорини бажарилиши тўғрисида”, “Янгиобод туман тармоқ ташкилотларида нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш ҳамда ички касаба уюшма ишларини юритилиши борасида амалга оширилаётган фаолиятлари тўғрисида”, “Вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан Федерация ҳамда бирлашма Кенгашлари “Соғлом она ва бола йили” дастурлари ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” “Вилоятда 2016 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши тўғрисида” ги ва бошқа, жами 15 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: