Жорий йил 1 ноябр куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, тармоқ бўйича масъул ташкилотчилар, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят бирлашма аппарат бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари хамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бирлашма кенгашининг раёсат йиғилишида: “Федерацияси Кенгаши, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2016 йил 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида”, “Бахмал туман касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи маданий-маърифий ва спорт йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Ижтимоий суғурта бюджетидан олинган сиҳатгоҳ йўлланмаларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан Истеьмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма кенгашлари ва тизимидаги ташкилотларда олиб борилган ишлар ҳақида”, “Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Федерация ҳамда бирлашма Кенгашлари “Соғлом она ва бола йили” дастурлари ижросини таъминлаш бўйича 2016 йилнинг 9 ойи давомида олиб борилаётган ишлар тўғрисида” ги масалалар юзасидан бирлашма кенгаши бўлим мудирлари, тегишли туман тармоқ кенгаш раислари ахборотлари тингланди ва Федерация Кенгаши томанидан қабул қилинган қарорлар юзасидан тегишли вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: