2018 йил 15 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашини йиғилиши ва раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Бирлашма кенгашининг V – йиғилишида: “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида” масала бўйича Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров маъруза қилишди.
Шунингдек, “Туман, шаҳар касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари, тиббиёт бирлашмалари ва йирик касаба уюшмалари қўмиталари фаолиятларини комплекс ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида”ги раёсат қарори хақида”, “Касаба уюшма бюджетининг 2017 йилда бажарилиши ва 2018 йилги бюджетини тасдиклаш хакида ” ва бошқа, жами 25 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: