2017 йилнинг 21 август куни вилоят бирлашмаси Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳда дам олишнинг 6-босқичи ҳамда 2017 йилги соғломлаштириш мавсумининг ёпилиш маросими тантанали ўтказилди. Оромгоҳга Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал ва Ш.Рашидов туманлари ҳава рақслар намойиш этганликларини гуво%Eналар ўз фарзандларининг ёпилиш маросимидаги Она Ватанга, ота-онасига ва яқинларига бўлган муҳаббатини, садоқатини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи адабий-мусиқий композициялар, қўшиқ ва рақслар намойиш этганликларини гувоҳи бўлишди. Ёз мавсуми давомида оромгоҳда болалар онгини маънавий-маърифий жиҳатдан бойитиш билан бирга уларнинг соғлигини мустаҳкамлашга, тўйимли овқатланишига ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиб келинди. Дам олувчи болалар учун ҳар куни тўрт маҳалдан иссиқ овқат, ётиш олдидан 200 грамдан қатиқ билан булочкалар бериб борилди.
Тадбир ниҳоясида вилоят “Махалла” жамоат фонди томонидан юборилган 44 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари учун вилоят бирлашмаси Кенгаши томонидан ўқув қуроллари жамланмаси ва бадиий китоблар совға қилинди. Оромгоҳда дам олган барча болаларга бадиий китоблар жамланмаси ва 7 нафар энг фаол ходимларга “Тефаль” электр чойниклари тантанали тобширилди. 2017 йилги мавсумда вилоят бирлашмаси Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳ 6-босқичда фаолият кўрсатиб, 643 нафар болаларни соғломлаштирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: