2016 йил 29 декабр куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашини раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, тармоқ бўйича масъул ташкилотчилар, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят бирлашма аппарат бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари хамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
“Арнасой тумани худудидаги корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида иш берувчилар хамда касаба уюшма қўмиталарининг ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, мехнат мухофазаси хамда ишлаб чиқаришдаги жарохатланишларни олдини олиш борасидаги олиб бораётган ишлари ҳақида”, “Жиззах шаҳридаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва академик лицейларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи ҳақида”, “Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тармоғига қарашли корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг роли ҳақида”, “2017 йил учун санаторий йўлланмаларини тақсимлаш режасини тасдиқлаш тўғрисида” ги ва бошқа, жами 20 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: