2017 йил 18-август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги 9-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, ҳисобчилари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Йиғилишда Марказий банк тизимидаги банкларда меҳнат қонунчилигига риоя қилишни аҳволи тўғрисидаги, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва алоқа ходимлари тармоғидаги касаба уюшма ташкилотларда молиявий интизомига риоя этилиши борасидаги ишлар тўғрисидаги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациси Кенгашининг 2017 йил 07 февралдаги № 5-2 сонли қарорини ижроси тўғрисидаги, Дўстлик туманидаги тармоқ касаба уюшма туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги, Жамоа шартномларининг 2016 йилда бажарилишига оид 2-ЖШ шакли бўйича ҳисоботлар якунлари тўғрисидаги ва бошқа масалалар атрофлича мухокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўрганилган масалалар юзасидан бирлашма аппарати бўлим мудирларининг ахборотлари эшитилди, уларда қилинган ишлар, кўтарилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари айтиб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: