Жорий йилнинг 27 декабр куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, ҳисобчилари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Йиғилишда Энергетика ва Нефт соҳаси ходимлари тизимидаги, корхоналарда иш берувчилар ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари, жойлардаги цех касаба қўмиталари раислари томонидан ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши борасида олиб бораётган ишлари ҳақида, Зомин туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг роли тўғрисида, Пахтакор туман касаба уюшма ташкилотларида меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий ишларни олиб бориш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, “Маънавият соатлари” орқали давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳмиятини уларнинг онгига етказиш борасидаги фаолияти тўғрисида, Мирзачўл туман тармоқ ташкилотларида иш юритиш, хужжатлар билан ишлаш ва нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган фаолиятлари тўғрисида, Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил давомида аъзолик бадали ажратмалари тушуми тўғрисида ва бошқа масалалар атрофлича мухокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўрганилган масалалар юзасидан бирлашма аппарати бўлим мудирларининг ахборотлари эшитилди, уларда қилинган ишлар, кўтарилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари айтиб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: