Фуқароларимизнинг нафақат ўзи ишлаётган жойда касаба уюшмаси, балки хуқуқларини ҳимоя қиладиган шундай ташкилот борлигиниям билишмайди. Билганлари эса телефон орқали, оғзаки ва ёзма қатор мурожаатлар келиб тушади.
Мурожаатларнинг асосида ўтган давр мобайнида кўпчилик фуқароларнинг манфаатлари тикланди. Хусусан, Жиззах шахри “Б” саноат худудидаги “THE WHITE STONE” хусусий корхонаси томонидан автокран хайдовчиси вазифасида ишлаб келаётган ходими Ғ.Абдуллаевга шу кунга қадар 33 млн. 280 минг 643 сўм ойлик иш хақлари тўлаб берилмаган. Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига келиб тушган ушбу ёзма мурожаат батафсил ўрганиб чиқилди ҳамда фуқаронинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига иш хақларини ундириш бўйича ариза киритилди. Ушбу ариза натижасида суд буйруғи билан фуқаро Ғ.Абдуллаевнинг манфаати тикланди.
Фуқаро Ғ.Абдуллаев Жиззах шахри “Б” саноат худудидаги “THE WHITE STONE” хусусий корхонасида автокран хайдовчиси вазифасида ишлаб келган. Корхонанинг ходими Ғ.Абдуллаевдан шу кунга қадар ойлик иш хақларидан қарздорлиги жами 33 млн. 280 минг 643 сўмни ташкил этган. Ходим хар сафар ўз иш хақини сўраб корхона раҳбарига мурожаат қилганида, раҳбар корхонанинг моддий имкониятларини важ қилиб, Меҳнат Кодексининг 154, 161- моддаларига зид равишда иш хақини ўз вақтида тўламай келган.
Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ғ.Абдуллаевнинг 2020 йил 21 февралдаги аризаси батафсил ўрганилиб, 2020 йил 4 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига “THE WHITE STONE” хусусий корхонасидан фуқаро Ғ.Абдуллаевга 33 млн. 280 минг 643 сўм ойлик иш хақларини ундириш тўғрисида ариза киритилиб, суд томонидан ариза қаноатлантирилди. Суднинг 2020 йил 6 мартдаги буйруғига мувофиқ, Жиззах шахри “Б” саноат худудидаги “THE WHITE STONE” хусусий корхонасидан фуқаро Ғ.Абдуллаев фойдасига ҳисобланган, лекин тўланмаган иш хақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича жами 33 млн. 280 минг 643 сўм миқдорида қарздорлик ундирилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: