Ўзбекистон ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастурига кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Раёсатининг 2017 йил 29 сентябрдаги 8-69 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 7 октябр куни бирлашма кенгашининг мажлислар залида вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари фаоллари, вилоят ташкилотлари ва муассасалари вакиллари иштирокида “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишлаб Давра суҳбати ўтказилди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари фаоллари, Бандлик Бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, Адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ ва сўв хўжалиги бошқармаси, Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Статистика бошқармаси, вилоят Истиқлол авлоди ННТ, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти худудий бўлинмаси, Молия бошқармаси, Маданият бошқармаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди, Халқ таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва бошқа тегишли мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида белгиланган дастурга кўра вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий масалалари бўйича котибят мудири О.Мелибоев сўзга чиқди.
Дастур асосида “Конституция – муносиб меҳнатнинг кафолатлари” мавзусида Бирлашма кенгаши Юридик бўлим мудири – Э.Умурзаков.
Касаба уюшмаларининг “2017-2021 йилларда” Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишдаги фаолияти мавзусида Бирлашма кенгаши Меҳнат муҳофаза ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири И.Жабборов.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишни ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-мохияти ва аҳамияти мавзусида Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси вакили Д.Муртозов.
Ўзбекистон Республикаси “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлиги”ни тубдан ошириш чора-тадбирлари мавзусида вилоят Бандлик Бош бошқармаси давлат меҳнат хуқуқ инспекция бўлими бошлиғи Ж.Эшанкуловлар ўз маърузалари билан сўзга чиқдилар.
Шунингдек, ўтказилган Давра суҳбатида Бош келишувда ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларини хаётга татбиқ этиш, жамоа шартномалари орқали кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоат назоратини кучайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш, иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳфозаси каби йўналишларда тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: