Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик ишларини бориши ҳақида

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги № 16-5 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоят бирлашмаси раёсатининг 2020 йил 10-январдаги 19-2 сонли қарори қабул қилиниб, ижроси юзасидан 2020 йил 20-январдан бошлаб бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайловларни ўтказиш борасида ўқув-семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.
Ўқув-семинарлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими, Республика тармоқ Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, соха бўйича бирлашган қўмиталар билан ўзаро келишилган ҳолда тасдиқланган жадвал асосида Арнасой, Бахмал, Зафаробод, Пахтакор, Зарбдор, Мирзачул, Дўстлик, Ғаллаорол, Зомин ва Янгиобод туманларда бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари учун ташкил этилди.


Ўтказилган ўқув-семинарларда Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” ва тавсиялар асосида ҳисобот-сайловларни ўтказиш, ҳисобот формаларини тўлдириш юзасидан слайд орқали маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!