Жорий йилнинг 30 январь куни Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг 62- нафар ишчи-хизматчилари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб “Ҳамиша қалбимиздасиз!” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Хўжамқулова Нодира ўз маърузасида Мустақиллигимиз асосчиси бўлмиш И.Каримов қарийб ўттиз йиллик шижоатли ва тинимсиз меҳнати билан Ватанга хизмат қилиш, Ватанни севиш йўлида барча учун ибрат мактабини яратиб кетганлигини эътироф этди.
Маърузачи ҳамда сўзга чиққан жамоа аъзолари Биринчи Президентимиз юрт озодлиги ва ободлиги йўлида амалга оширган беқиёс ишлари бугунги кунда шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётгани тўғрисида тўлқинланиб сўзлашди. Ушбу тадбир барча қатнашчиларда катта таасурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: