“3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ташкилотчилигида Республика Халқ таълими вазилигига қарашли Жиззах вилояти кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда дастурхон ёзилиб, маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирни вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат раҳбари вазифасини бажарувчи Г.Сангирова кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакили сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” ҳамда яқинлашиб келаётган “Ўзбекистон Конституциясининг 26-йиллиги” байрамлари билан қизғин табриклади ва 27 нафар ногирон педагог ва хизматчиларга эсдалик совғаларини тантанали топширди.
Ушбу тадбирда вилоят маданият бошқармаси томонидан концерт дастури тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: