Жорий йилнинг 4 июнь куни Пахтакор тумани Олтин кўл маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси сифатида замонавий барча қулайликларга эга бўлган 2 та 2 қаватли 24 хонадонга мўлжалланган уйни фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.
Маросимда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Сенат аъзоси Пардаев Нусратулла Маркаевич, Пахтакор туман ҳокими Бабаев Шукурулло Ҳабибуллаевич, маҳалла фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Маросимни Пахтакор тумани ҳокими Бабаев Шукурулло Ҳабибуллаевич кириш сўзи билан очиб берди. Сўзни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Сенат аъзоси Пардаев Нусратулла Маркаевичга берди.
Пардаев Нусратулла Маркаевич ўз сўзларида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳининг 2020 йил феврал ойидаги Пахтакор туманига ташрифи давомида, “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Нодирабегим кўчасида жойлашган, қурилиши тугалланмаган 2 та 2 қаватли, 24-хонали уй-жойларни туман ҳудудида яшовчи ўз уй-жойига эга бўлмаган кам таъминланган, ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга уй-жойни таъмирлаб беришлик ражалаштирилганлигини айтиб, бугун кўриб турганингиздек 2 та 2 қаватли уй тўлиқ таъмирланди, ички пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланди ва ўз эгаларига топширилди.
Н.Пардаев сўзини давом эттириб, ҳар биримиз кўксимизда шундай гўзал, жаннатмакон мамлакатнинг фуқароси бўлишдек ғурурни туйиб, обод ва фаровон ҳаёт кечириш, буюк давлат барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдамиз. Ана шундай фидойиликнинг олдинги сафларида Сиздек муътабар, забардаст, оқила аёлларнинг беқиёс иштирокингиз борлигини ҳеч ким инкор эта олмайди деди.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу 24 хонадон соҳибалари ва уларнинг оила аъзоларини самимий табриклайман, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тотувлик ва қут-барака тилайман.
Шу куни уй-жой топшириш маросими ўз якунига етди, уй эгаларини қувончлари чексиз, шундай юртда яшаётганликларидан мамнун.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: