Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кегаши мажлислар залида 2019 йил 7 октябрь куни “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатига вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар, Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, йирик саноат корхоналари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари туман (шаҳар) Кенгаши раислари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари таклиф этилди.
Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев очди. Сўз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили Давлат дастури” доирасида меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган асосий ўзгартиришлар тўғрисида вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспектори Ш.Жўраевга берилди. У ўз сўзида меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида гапириб ўтди.
“Муносиб меҳнат консепциясини табиқ этиш” борасида Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ўринбосари Я.Бегманов сўз олиб, савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар, тадбиркорларга яратилаётган эркинликлар, имтиёзлар тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига тушунтиришлар берди.
“Бандлик, иш ҳақи, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги соҳасида” касаба уюшмаларининг вазифалари тўғрисида бирлашма Кенгаши аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов сўзга чиқиб, муносиб меҳнат консепцияси Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби томонидан 1999 йил 31 январда илгари сурилганлигини ва 2006 йил 7 октябрда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан «Муносиб меҳнат куни» деб эълон қилинганлиги, бугунги кунда 130 дан ортиқ мамлакатларда турли тадбирлар ўтказилиб келаётганлиги тўғрисида маълумот берди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунинг билан давра суҳбати ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: