Жиззах вилоят Жиззах туманининг “Уобсой” қишлоғида жойлашган, Жиззах шахар ҳокимлигига қарашли собиқ “Пахтакор” оромгохи 2016 йилнинг бошида Жиззах аккумулятор заводи тасарруфига ўтказилиб, тўлиқ қайта қурилди ва 150 ўринли замонавий типдаги оромгоҳга айланди. “ENERGY” номи билан аталган, шинам ва кўркам кўриниш олган бу оромгоҳда шу йилнинг 22 июл куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу оромгоҳининг очилиш маросимида вилоят Мувофиқлаштирувчи гурух аъзолари, оромгохга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Оромгоҳнинг биринчи боскичида дам олаётган болалар оромгоҳга ташриф буюрган мехмонларни кўтаринки кайфият, ўзларининг ижод намуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.
Шунингдек, тадбирда вилоятнинг таниқли болалар ижодий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди. Оромгохга ташриф буюрган мехмонлар қайта қурилган болалар оромгохи ётоқхоналари, ошхона, тиббиёт, маънавият ва маърифат хонаси ва бошқа объектлари билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: