Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2018 йил давомида белгиланган вазифалар иш Режасига асосан жорий йилнинг 5 феврал куни Жиззах вилоят Мудофаа бошқармасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 203 нафар ёшларни кузатиш бўйича тантанали тадбир ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жаоматчилик кенгаши аъзолари ҳамда меҳмонлар иштирокида ўтган ушбу тадбирда ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари жами 500 га яқин киши иштирок этишди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар – вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Тўраева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Н.Пардаев, таниқли кинорежиссёр Шавкат Махбубов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари кўмондони ўринбосари У.Дўсматов, вилоят Мудофаа бошқармаси бошлиғи Б.Эшимбетов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Д.Худойшукуровлар ўз сўзларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ўғлонларни ҳаётидаги ушбу унутилмас кун билан табриклаб, шарафли ҳамда масъулиятли бурчларини тўлиқ адо этиб, соғ-омон ота-оналари бағрига қайтишларини тилаб қолишди.
Кузатув тадбири якунида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳар бир ёш ўғлонга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг махсус совғалари тантанали топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: