2021 йил 6-август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг мажлислар залида “Энг намунали бошланғич ташкилот-2021” кўрик-танловнинг вилоят тармоқ босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят тармоқ босқичларини ўтказиш бўйича ташкил этилган комиссиялар томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот-2021” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб деб топилган, энг юқори балл тўплаган ҳар-бир тармоқдан аъзолари сони 100 нафаргача бўлган 6 та ва 100 нафардан ортиқ бўлган 5 та, жами 11 та, касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ижобий фаолиятлари акс эттирилган кўргазмалари, хужжатлари ва фото альбомлари билан қатнашдилар.
Тадбирда вилоят кенгаши аппарати масъул ходимлари, тармоқ масъул ташкилотчилари, вилоят тармоқ кенгашлари раислари, танловда ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раислари, туман, шахар кенгашилари раислари қатнашди.
Ташкил этилган ушбу тадбир “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тармоқ босқичи ғолибларини ишини кўрсатиш, бошқа тармоқ бошланғич ташкилотлари билан тажриба алмашиш, касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салохиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истиқболли режалар бажарилишини ташкил этиш сохасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда вилоят тармоқ босқичлари ғолибларини рағбатлантиришга қаратилди.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири юқори савияда ташкил этилиб, вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 14-июлдаги 2-3с сонли қарори асосида тадбирни ўтказиш бўйича тасдиқланган Дастур бўйича ишчан рухда, Ўзбекистон касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Низом талаблари доирасида ўтказилди.
Тадбир бошланишидан олдин ҳар-бир тармоқдан ғолиб деб топилган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари кўрик-танлов иштирокчиларига касаба уюшма фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар, саноат, ишлаб чиқариш ташкилотларида тайёрланган махсулотларидан намуналарни намойиш этдилар.
Иштирокчилар кўргазма билан танишгандан сўнг тадбирнинг асосий қисми йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови якунига бағишланган тадбирни ўтказиш дастурига асосан олиб борилди.
Шундан сўнг ҳар-бир тармоқ бўйича ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раислари ўзининг ижобий иш фаолиятларини тақдимоти навбат билан ташкил этилди.
Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш қисмида вилоят кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқлар бўйича вилоят тармоқ босқичда ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот раисларига вилоят кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: