Жорий йилнинг 25 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида Мустақилликнинг 26 йиллик байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзолари, Дўстлик туман 1-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Турсунматова Бахтинисо, Мирзачўл ТТБ ҳамшираси Шириматова Мафтуна, Ғаллаорол тумани 75-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Раббимова Нигора ва Бахмал туманидан фаррош Тўрабоева Бозоргулларга “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўўланмалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: