“Жиззахдонмаҳсулотлари” акциадорлик жамиятининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикасида янги таҳрирдаги 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида ўқув семинар ташкил қилинди. Унда касаба уюшма фаоллари, корхона ишчи-хизматчилари, мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Бугунги кунда касаба уюшмалари ижтимоий хамкорлик асосида ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари ишида, соҳага оид қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларида ҳам иштирок этмоқдалар. Хусусан, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланди.
Ўқув семинарда мамлакатимизда ходимларнинг меҳнати муҳофазаси, уларга хавфсиз, қулай ва муносиб меҳнат шароитлари яратиш масалаларига эътиборнинг йил сайин кучайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси йўналишида олиб борилаётган ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш борасида ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусасан, Жамоа шартномалари орқали меҳнат муҳофазаси соҳасида меҳнатда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат хавфсизлиги даражасини юксалтириш, иш жойларининг санитар-гигиена ҳолатини яхшилаш, ходимларни маиший хоналар, профилактик озиқ-овқатлар билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўқитиш, иш ўринларини шаҳодатлаш, тегишли тартибда имтиёз ва компенсациялар ўрнатиш, ходимларни махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш, уларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ўқув-семинар жонли мулоқот асосида ташкил қилиниб, савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчилар меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан энг зарур маълумотларга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: