Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

ЖИЗЗАХЛИК ЁШЛАР ХИВА ШАҲРИДА!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида “30 июн – Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан “Янги Ўзбекистон Ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бир гурух касаба уюшмалари фаол ёшларнинг Хоразм вилоятига саёхати ташкил этилди.

Саёҳат давомида Хива шаҳридаги Ичан-қалъага қилинган ташриф, ундаги музейлар, экспонатлар ва энг йирик мадраса саёхатчи ёшларда катта таассурот қолдирди.

Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурилган мадраса ҳисобланади. Мадраса Ичан-қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг бош дарвозаси Ота дарвозадан кириб келганда, ўнг томонда жойлашган.

Мадраса пишиқ ғиштдан қурилиб, унинг деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етади. Мадраса 2 қаватли, 130 ҳужрадан иборат бўлиб, тарихий маълумотларга асосан унда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олган.

Ичан қалъа ҳақида олдин эшитганман, ойнайи жаҳон орқали кўрганман лекин биринчи бор ташриф буюришим, ўзига хос мўжазгина дунё – Ичан қалъа ҳақида шахсий таассуротим ва аниқ маълумотларга эга бўлиб қайтдим, – дейди Жиззах шаҳар №27 умумий ўрта таълим мактаби информатика ўқитувчиси Турабова Лутфия.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!