Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарор ва Фармонларида белгилаб берилган вазифалар ижросига ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларига бағишланган семинар бўиб ўтди.
Шунингдек, семинарга вилоятнинг барча худудлардаги туман Кенгашлари онлайн тарзда Zoom орқали уланди. Семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ихтиёров очиб берди. Семинар ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Kasaba sayr” шўба корхонаси рахбари Т.Хидиров қатнашди ва Республикамизда, шу жумладан, касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда шўба корхона томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга батафсил ахборот берди.
Шўба корхонанинг сайёҳларга юқори сервис хизматларини ташкиллаштириш ва Республика бўйлаб таклиф этилган йўналишлар катта қизиқиш уйғотди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: