Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманннинг чекка ҳудудларидаги оилаларнинг яшаш шароити, ижтимоий иқтисодий ҳолати ўрганилиб, шулардан 55 нафарига газ плиталари ва суюлтирилган газ балонлари етказиб берилиши белгиланган эди.
Жорий йилнинг 24 март куни Зомин тумани марказидаги Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тантанали йиғилишга ташриф буюрган 55 та кам таъминланган оилалар вакилларига туман ҳокимлиги, вилоят газ таъминоти корхонаси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари томонидан маиший жихозларнинг техник паспортлари тантанали тарзда топширилди.
Шундан сўнг, юк автомашиналарига ортилган жихозлар кам таъминланган фуқаролар уйларига олиб борилиб, газтаъминоти мутахассислари томонидан керакли шланг, штуцер ва редуктор билан бирга ўрнатиб берилди. Уй эгаларига газ плиталари ва суюлтирилган газ балонларидан тўғри фойдаланиш қоидалари, техника ва ёнғин ҳавфсизлиги тўғрисида йўриқнома ва инструктаж берилди.
Вилоятнинг узоқ қишлоқларида жойлашган ночор оилаларга газ плиталари ва суюлтирилган газ балонларини етказиб, ўрнатиб бериш тадбирлари апрель ойида ҳам давом этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: