"Умид нихоллари - 2012" умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика спорт ўйинлари мусобақаларида Жиззах вилояти спортчилари 7 та медални қўлга киритдилар. Шундан 3 тасини вилоят касаба уюшмалари спорт жамиятига карашли спорт мактаби тарбияланувчилари олдилар. Шу мактабни тарбияланувчиси Лидия Петрова ягона олтин медал сохибаси.
Батафсил... »Оролбўйи болалари Жиззах диёрида кутиб олинди.
Қорақалпоқистон Республикасидан келган 30 нафар болалар Жиззах шахар вокзалида вилоят касаба уюшма фаоллари вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Батафсил... »
Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашма кенгашининг навбатдан ташқари раёсат йиғилиши.
2012 йил 23 май куни якуни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашма кенгаши раёсатининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2012 йил 24 апрелдаги йиғилишида кўрилган масалалар, раёсат қарорлари ва ушбу қарорларни бажариш юзасидан бирлашма кенгашининг вазифалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек раёсатда Мехнат мухофазаси буйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан 2010-2011 йиллар буйича якуни тўғрисидаги масала хам кўриб чиқилди. Бу соҳада 1,2,3 ўринни олган жамоат назоратчиларига бирлашма кенгашининг пул мукофатлари топширилди.
Раёсат қарори. Меҳнат-муҳофазаси 2012 йил I-чорак якуни
2012 йил 20 апрелда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг навбатдан ташқари йиғилишида 2012 йил I-чорагида меҳнатни мухофаза қилиш юзасидан вилоят касаба уюшма ташкилотларининг олиб борган ишлари ва бу соҳадаги камчиликлар хақидаги масала кўриб чиқилди. Раёсат мажлисида мехнатни мухофаза қилиш борасида вилоят касаба уюшма ташкилотларининг олиб борган ишлари танқидий муҳокама қилиниб, бу борадаги вазифалар белгилаб олинди.
Раёсат мажлисида вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси бош давлат мехнат техник инспектори И. Жабборов, "Ўздавэнергияназорат" инспексияси Жиззах худудий бўлими рахбари И. Саидмирзаев бу борада қилинаётган ишлар ва касаба уюшмалари билан биргаликда қилинадиган ишлар кўлами хамда таклифлар билдирдилар.
Батафсил... »Қўшма қарор
2012 йил 5 апрелда Жиззах вилояти хокими ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг "Вилоят мактаб ўқитувчиларининг 2012 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш тўғрисида" қўшма қарори қабул қилинди. Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги "Болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорини бажаришни таъминлаш юзасидан вилоятдаги барча мутасадди ташкилотларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Батафсил... »Раёсат қарори
2012 йил 13 апрелда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатида "Болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш ва соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш хақида" ги масала мухокама қилиниб, тегишли 8-18 сонли қарор қабул қилинди. Вилоят хокими ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2012 йил 5 апрелдаги "Вилоят мактаб ўқувчиларининг 2012 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш тўғрисида"ги қўшма қарорини бажарилишини таъминлаш юзасидан тадбирлар белгиланди. Болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш хамда болаларни соғломлаштириш даврида юзага келадиган масала ва муаммоларни тезлик билан хал этиш чораларини кўриш учун вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари таркибида ишчи гурухи (оператив штаб) ташкил этилди. Вилоят бирлашмаси ва вилоят тармоқ кенгашлари масъул ходимлари барча оромгохларга беркитилдилар.
Батафсил... »
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: