2019 йил 4 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласи Тошкент кўчаси 96-уйда яшовчи фуқаро Маматқулов Ўткиржон Абдуғаниевич мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига 2019 йил 7 январда келиб тушган. Мурожаатда фуқаро Маматқулов Ўткиржон жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ иш берувчиси томонидан етказилган зарар бўйича товон пулларини 2018 йил сентябрь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар тўламаётганлигини ...
Батафсил... »Author Archives: jizzax
Сарҳисоб қилинди
Маълумки, ишчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари учун асосий мезонлардан бири жамоа шартномаси ҳисобланади. Мазкур ҳужжатда корхона ёки ташкилотнинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олинган ҳолда, ишчи ходимларнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш қайд этилади. Жиззах шаҳридаги “Jizzax Teхtile” хорижий корхонасида жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган ...
Батафсил... »Ҳарбий қисмларда Наврўз байрами
Янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли байрамимиз – Наврўз туфайли она-табиат янада чирой очмоқда. Юртбошимизнинг “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наврўз ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда сайил сифатида байрам қилиниши белгилангани унинг қадим илдизларини янада мустаҳкамлади. Жиззах вилояти Бахмал туманидаги олиc тоғлар ...
Батафсил... »Самарқанд ва Шахрисабз шахарларига туристик саёҳат
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг шу йилнинг март ойидаги “Ўзбекистонда ички туризмни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги қарори ҳамда тармоқ касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотларнинг март ойи режаларига асосан 51 нафар меҳнаткашлар ва фаҳрийлар 2019 йилнинг 16-17 март кунлари Шахрисабз ва Самарқанд шахарларида бўлишди. Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрининг тарихий эски шахар қисмидаги Амир Темур ва темурийлар даврига ...
Батафсил... »Ўқув семинар
Жорий йилнинг 2 март куни Жиззах шаҳридаги 10-ўрта умумтаълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши ва Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамкорликда тармоқнинг туман (шаҳар) Кенгаши раислари ҳамда Жиззах шаҳар кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма ...
Батафсил... »Бирлашмаси кенгаши VI-Мажлиси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VI кенгаши Мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди. Кун тартибига асосан Бирлашма кенгашининг VI – йиғилишида: “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йилдаги ...
Батафсил... »
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: